UZ

Сўнгги янгиликлар

13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  0 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  4 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  1 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  6 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  10 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  8 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  3 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  5 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  13

Воқеа. Тез ёрдам йўқлиги панд бериб қўйиши мумкин эди Янгиликлар

Воқеа. Тез ёрдам йўқлиги панд бериб қўйиши мумкин эди

Мен учун инсоннинг соғлиги ҳар нарсадан устун. Тушунамиз, ютиш, ютқазиш - футболнинг бир бўлаги, аммо ҳар қандай спортда биринчи навбатда инсон саломатлиги туради.
Футбол - оғир ўйин, кутилмаганда жароҳатга йўлиқишинг ҳеч гап эмас. Худога шукур тиббиёти ривожланган бир мамлакатда яшаяпмиз. Атрофимизда саломат ёмонлашганда хабар оладиган кишилар кўп. Чунки биз бировнинг жони оғриб турганда беэътибор қараб турмайдиган халқмиз.



Кеча бўлиб ўтган ПФЛ Кубогининг бир ўйинида жамоа шифокорлари зудлик билан икки футболчига тез тиббий ёрдам кўрсатишмаганида ўша ўйинчиларнинг аҳволи оғирлашиб, керак бўлса мия чайқалиши юз бериб, майдоннинг ўзидаёқ футболчиларга бир нарса бўлиши мумкин эди. Хайрият, бундай бўлмади ва футболчилар оқ "Ласетти"да шифохонага етказилди.



Гапни бир бошдан бошлаймиз. Кеча "Бунёдкор" стадиони ҳудудида жойлашган сунъий майдонда ПФЛ Кубоги мусобақаси доирасида "Андижон" - "Қўқон-1912" учрашуви ўтказилди. Бу ўйин аслида соат 14:00да Чиғатойдаги майдонда бошланиши керак эди. Бироқ нима учундир ўйин жойи ва вақти ўзгарди: "Бунёдкор" майдонига соат 16:30га кўчирилди. Кўчирилиш сабабларидан хабаримиз йўқ, лекин муҳими бу эмас.



Муҳими шуки, ўйинга Тез ёрдам машинаси чақирилмади. Энди буям бир ўртоқлик ўйинларига ўхшаш мусобақа-да, ким ҳам жароҳат оларди деган ўй кечган бўлиши мумкин жамоалар хаёлидан. Аммо футбол - курашга бой спорт тури, футбол бу ўтириб ўйналадиган шахмат эмас. Хуллас, кечаги ўйиннинг иккинчи тайми давом этаётган бир пайтда икки футболчи тўп учун ҳаводаги курашда бир-бирига боши билан урилиб кетди. "Қарс" этган товуш чиқди ва шу заҳоти иккала футболчи ҳам ерга қулади. Жамоа шифкорлари зудлик билан майдонга тушиб кетишди, ўйин қанчадир дақиқага тўхтатилди.



Тўқнашув Қаҳрамон Маҳамаджонов ва Абдумалик Абдуллаев ўртасида юз берди. Учрашув назоратчиси нима қилишни билмай қолди, кимгадир қараб "Тез ёрдам қани?" деди, аммо Тез ёрдам айтилмаган экан. Клублар шошиб қолишди, бир қадам нарида 16-шаҳар касалхонаси жойлашган эмасми, бир оғиз қўнғироқ қилинганда Тез ёрдам етиб келмасмиди? Охири нима бўлди дерсиз? Ҳар иккала футболчини мураббий, шифокор ва футболчилар кўтариб олишди ва кимнингдир оқ "Ласетти"сига ўтказишди. Хайрият, тўқнашув натижасида ҳушидан кетган ўйинчилар кўп ўтмай ўзларига келиб олишди, йўқса Тез ёрдамнинг йўқлиги панд бериб қўйиши мумкин эди.



Маълумки, ПФЛ Кубоги мусобақаси учун иккита стадион (ЎФФ ва Чиғатой сунъий майдони) ажратилган. Бироқ айрим клублар ўз билганидан қолмасдан, ўйинларни ҳали у ёққа, ҳали бу ёққа кўчиришяпти. Бунинг устига бошланадиган вақтлар ҳам ўзгаряпти. Бизлар эса қаерга боришни билмай ҳалакмиз. Шу ўринда ПФЛга ҳам айтадиган гапимиз бор: ташкилот бирорта мусобақани ўтказадиган бўлса, бундоқ тузукроқ ўтказсин, йўқса умуман ўтказмай қўя қолсин.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика