“Вольфсбург” Бундеслигада қоладиган бўлди

22 май 2018, 07:20
Жамоа ўтиш мусобақасида “Хольштайн”ни икки ўйинда ҳам мағлуб этди.

“Вольфсбург” биринчи ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Иккинчи ўйинда эса “Хольштайн” ўз майдонига ўйнаганига қарамай битта тўп фарқи билан мағлубиятга учради.

Шу тариқа “бўрилар” кейинги мавсумда ҳам Бундеслигада ўйнайдиган бўлди.

“Хольштайн” – “Вольфсбург” 0:1

Гол: Кнохе, 75 (0:1)

Биринчи ўйин 1:3

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia