UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  0 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  1 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  2 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  4 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  9 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  17 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  4 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   39

Воҳид Холбоев: "Пенальтини бермаса ҳам бўларди" Янгиликлар

Воҳид Холбоев: "Пенальтини бермаса ҳам бўларди"

Теглар :  Воҳид Холбоев
Бугун Ўзбекистон Про-лигаси 5-тури доирасида "Ғиждувон" - "Нурафшон-Интер" (2:1) жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда мезбонлар сўнгги дақиқаларда берилган пенальти эвазига 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабага эришишди.

Учрашувдан кейин "Нурафшон-Интер" жамоаси устози Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун биз ютишимиз керак эди. Худди ўтган учрашув каби кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Бироқ ундан фойдалана олмадик. Йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Аммо омадимиз келмади. Ўйин вақтида 5-6та голга тортадиган имкониятларни йўққа чиқардик. Рақиблардан кўра яхшироқ ўйин кўрсатгандик. Ютган жамоа биздан кучли эмасди, агарда кучли бўлганида 4-5та гол киритган бўларди. Улар шунчаки ўзлари яратган вазиятдан, бизнинг хатоларимиздан фойдалана олди. Биз эса 4 метрдан ҳам гол ура олмадик.

Рақиблар дарвозабони ўзини кўрсатди. Ушбу мавсум бошланишидан олдин у бизнинг жамоамиз йиғинларида бўлганди.

Ҳа, сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ўтказдик. Пенальтини бермаса ҳам бўларди. 50га 50 вазият эди. Ҳакам эса ҳуштак чалди ва пенальти белгилади", - деди Воҳид Холбоев.

Миржалол Норматов ёзиб олди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика