UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  0 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   0 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  2 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  6 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  9 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  27 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  4 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  5

Воҳид Холбоев "Нурафшон"га легионер олиб келинмагани сабабини айтди​ Янгиликлар

Воҳид Холбоев "Нурафшон"га легионер олиб келинмагани сабабини айтди​

Ўзбекистон Про-Лигаси 8-тури доирасида "Нурафшон" - "Локомотив-БФК" (5:0) учрашувидан кейин мезбон жамоа устози Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Локомотив-БФК" ёш футболчилардан ташкил топган жамоа. Бизда эса тажрибали футболчилар кўп. Шу боисдан рақибга кўпроқ гол киритдик. Аммо олдинда ўйинлар ҳали етарлича. Собиқ жамоам тез орада ғалабага эришади.

Мурод Ражабов Про-Лига савиясидан юқори футболчи. У, Фарруҳ Шотурсунов, Руслан Вагапов жамоани олдинга тортмоқда. Улар орқали ўйин ташкил қилинмоқда. Ўзим ҳам футбол ўйнаганман ва шу боисдан айта оламанки, юқори савияли футболчида мана шундай давр бўлиши керак. Мурод бир неча йил ҳорижда тўп сурди ва у маҳоратли футболчи бўлиб етишди. Балки у биринчи даврадан кейин Суперлигага кетиши мумкиндир...

Яширмайман, мавсум бошида жамоага Молдавиядан легионер олиб келишни ният қилгандим. 1990 йилда туғилган футболчи ўзбек футболида бемалол ўйнай оларди. Аммо ўша вақтларда "Нурафшон"нинг ташкил этилиши ҳам аниқ бўлмаганди. Бу масала ҳал этилганда эса молдоваликни бошқа жамоа рўйхатдан ўтказиб бўлган экан. Биз қарорни етказишда бироз кечикдик. Агарда у жамоага келганида, йигитлардаги ўсиш янада кучлироқ бўларди.

Ўтган асрнинг охирларида "Дўстлик" жамоаси йўқ бўлиб кетганидан буён футбол баҳсларига бунчалик мухлис тушмаганди. Бугун стадионга ташриф буюриб, бизни қўллаб-қувватлаганларга катта раҳмат айтаман. Уларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли бугун ғалабага эришдик", - деди Холбоев.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика