UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  1 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  0 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  1 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  5 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  3 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  2 08:40КЖЧ. 39 ёшли Серхио Рамос "Интер" дарвозасига гол урди  0 08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  8 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  21 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги ЖЧда юришини бошлайди  13 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  20 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7

Водий футболига қайта "жон" берамиз, "Одил Аҳмедов" академияси истеъдодларни саралаб олди Янгиликлар

Водий футболига қайта "жон" берамиз, "Одил Аҳмедов" академияси истеъдодларни саралаб олди

Хабарингиз бор, Намангандаги спорт коллежига 2004 йилда таваллуд топган ёш футболчиларни саралаб олишда Одил Аҳмедов махсус дастур асосида вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда қабул ўтказди.

Расмий имтиҳонлардан бир ҳафта аввал Наманган вилояти футбол федерацияси билан ҳамкорликда 12та жамоадан 200 нафарга яқин футболчилар кўрикдан ўтказилди. Унда Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидан ташриф буюрган истеъдодлар қатнашдилар.  

Биринчи босқичга Дилшод Нуралиев бош-қош бўлган бўлса, якуний имтиҳонга шаҳсан Рауф Инилеев раҳбарлик қилди. Инилеев барча ёшдаги терма жамоаларда фаолият олиб борган мутахассис сифатида имтиҳонларнинг ҳалол ўтишини таъминлай олди.

Имтиҳонлар "Навбаҳор" стадионида бўлиб ўтди. Унда барча ота-оналар ва мухлислар ҳам қатнашиш имкониятига эга бўлдилар.

"Очиғи сўнгги 10 йилдан бери бундай сифатдаги ишни шаҳримизда кўрмай қўйгандим. Ҳукуматимз раҳбарлари, вилоятимиз раҳбари ва фахримиз Одил Аҳмедовга катта раҳмат. Шу йўл билан водийга аввалги сифат қайтариладиган бўлса, 7-8 йил кутишга тайёрмиз. Биз "Навбаҳор"ни камида "Насаф"га ўхшаб бир меъёрда ўйнайдиган клуб бўлишини истаймиз", - дейди ўзини Саидмурод деб таништирган мухлис.

"Учкўприкдан, бир эмас уч нафар боланинг "Одил Аҳмедов" академиясига кириши бизга бўлган талабни оширди. Мана энди ота-оналар яна бизга ишона бошладилар. Академияга кирган уч нафар боламизнинг иккитаси бундан 5 йил аввал Сергей Лушан томонидан "Бунёдкор" академиясига таклиф қилинганди. Афсуски, ота-оналарнинг имконияти йўқлиги туфайли улар пойтахтга бора олишмаган. Шунга қарамай, ўз устиларида ишлашда давом этдилар ва бугун улар юртимизда энг кучли академиялардан бири бўлиши кутилаётган коллежнинг илк қалдирғочига айландилар. Энди бизнинг туманимизда шу клуб аъзосига айланиш учун бошқаларда ҳам қизиқиш ошди. Мураббийларга ҳам яхши, бола тарбияласанг-у, етилганида футболни ташлаб кетса алам қиларкан", - дейди Учкўприк тумани БЎСМ мураббийи Равшан Мамажонов. 

Имтиҳон якунларига кўра, 15 нафар водийнинг истеъдодли фарзандлари сентябрь ойидан бошлаб янгича форматда таҳсил олишни бошлайдилар. Академия Тошкентда фаолиятини бошлаган "JFL Tashkent" болалар футбол клуби билан ҳамкорликда Германия, Испания ва Италия методикалари асосида фаолият олиб боради.


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика