Водий дербисига чипталар сотувга чиқди

Narzulla Saydullayev
9 май 2018
Эртага Қўқондаги "Марказий" стадионида Фарғона вилоят дербиси бўлиб ўтади.

"Қўқон-1912" вилоятнинг бош жамоаси,  Фарғонанинг "Нефтчи" клубини қабул қилади.

Дерби учун чиқарилган чипталар бугундан стадион кассаларида сотувга чиқарилади. Чипталар доимгидек 10 000 ва 15 000 сўмдан сотилади. Барча мухлисларни стадионга таклиф қиламиз.

"Марказий" стадион кассалари соат 9:00дан бошлаб ишга тушади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz