UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  0 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  0 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  0 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  4 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  6 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  16 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3

"Водий футболи": Отабек Исроилов энди "Андижон"да Янгиликлар

"Водий футболи": Отабек Исроилов энди "Андижон"да

Ўтган ҳафта "Нефтчи"да кўрикда бўлган Отабек Исроилов энди "Андижон" йиғинида иштирок этмоқда.

"Нефтчи": 21 июлдан йиғин Тошкентда давом этади

Жамоа тайёргарликинг дастлабки босқичини Фарғонада ўтказмоқда. 21 июлдан эса Мурод Исмоилов шогирдлари йиғинни Тошкентда давом эттиришади. Ушбу йиғин доирасида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказилади. Рақиблар ҳақида маълумот кейинроқ тақдим этилади.


"Андижон": Отабек Исроилов таркибга қўшилди

“Андижон” жамоасининг ўз қароргоҳида олиб бораётган тайёргарлиги давом этмоқда. Кечаги машғулотлар ҳам икки маҳал “Соғлом авлод” стадионида ўтказилди.

Таркибда янги ўйинчилардан Иқбол Бобохонов, Баҳодир Муртазоев, Шаҳбоз Жумабоев, Рустам Боқиев, Хондамир Юлдашев машғулотлар иштирок этишаётганини айтиб ўтгандик. Шунингдек, машғулотларда Турсунбой Хусанов ҳам қатнашмоқда. Кеча “Андижон” сафига ҳужумчи Отабек Исроилов ҳам қўшилди. Биринчи даврани “Бухоро” жамоасида ўтказган фарғоналик бу футболчи “Андижон” машғулотларида қатнашишни бошлади. “Бухоро”даги ўзгаришлардан кейин Исроилов жамоани тарк этди. Таркибга яна янги ўйинчиларни қўшилиши кутилмоқда.


"Навбаҳор": Алишер Саматов: "Чирчиқда асосан жисмоний ҳолатни кўтаришга эътибор берилмоқда"

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ҳимоячиси Алишер Саматов жамоанинг иккинчи даврага тайёргарлиги ҳақида гапириб берди.

- Тайёргарлик режа асосида бошланди. Чирчиқда бошланган ўқув-йиғин машғулотларида жисмоний ҳолатимизни кўтариш ва кўпроқ куч тўплашга катта аҳамият берилмоқда. Шу сабабли йиғинларни бошлаб юборганмиз. Кейинчалик пойтахтда ҳам йиғин ўтказиш режалаштирилган. Менимча, у ерда кўпроқ назорат учрашувларида, машғулотларда тактика ва турли схемалар устида ишласак керак.  Ҳозирча Қаҳрамон Муҳаммаджонов келди. У «Қўқон-1912»да ижара асосида тўп сураётганди. Қолаверса, Ботир Тўрабоев, Ғайрат Жўраевлар ҳам жамоага қайтишган. Ҳозирча мана шу футболчилар машғулотларда иштирок этишмоқда. Дарвоқе, «Олмалиқ» клубидан дарвозабон Акмал Ортиқов ҳам келган. У ҳам кўрикдан ўтмоқда. Таркибга яна кимлар келиши менга маълум эмас. Йиғинлар давомида барчасига ойдинлик киритилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика