“Водий футболи”. Лочин Солиев: Рамзий терма жамоага кирганимдан хурсандман
11 июн 2015 15:32
Янгиликлар
“Водий футболи”. Лочин Солиев: Рамзий терма жамоага кирганимдан хурсандман
Водий футболига оид янгиликлар билан хабардор қилишда давом этамиз.
"Андижон": Лочин Солиев: Рамзий терма жамоага кирганимдан хурсандман
“Андижон” жамоасини Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал дастлабки учрашувига тайёргарлиги давом этмоқда. Жамоамиз эртага Бекободнинг “Металлург” клубига қарши ўтказади.
“Андижон” жамоамиз ҳужумчиси Лочин Солиев 12-турнинг рамзий терма жамоасидан жой олгани мухлисларга яхши маълум. Ҳужумчимиз бунга ўз фикрини билдириб ўтди.
- Аввало, турнинг рамзий терма жамоасидан жой олганимдан хурсандман. Худога шукр, секин-аста аввалги спорт формамни тиклаб боряпман. Бунинг учун бош мураббий Эдгар Гессдан миннатдорман. Мураббий менга ўйнаш имкониятини берган ҳолда ишонч билдирмоқда. Мен эса бу ишончни оқлашга ҳаракат қиляпман. Олдинда ўйинларимиз кўп ва мағлубиятлар тасодиф эканлигини исботлаймиз.
Сафарда “Сўғдиёна” жамоасини мағлуб этиб керакли 3 очкони қўлга киритдик. Бу ўйинда тўғри танланган тактика эвазига ғалаба қўлга киритилди. Бу учрашувда гол уриб жамоамга фойда келтирганимдан мамнунман. Қолаверса, бу ўйинда гол уришимда жамоадошларимнинг хиссаси катта бўлди. Бунинг учун уларга ҳам раҳмат айтаман.
“Қўқон-1912”: Бугун жамоа Янгиерга йўл олади
Тошкентда қисқа муддатли йиғин ўтказган “Қўқон-1912” ўз режасига кўра бугун Янгиерга йўл олади.
Хабарингиз бўлса керак, қўқонликларни эртага кубок доирасидан ўрин олган “Сўғдиёна”га қарши баҳс кутиб турибди. Ўйин Зоминда бўлиши муносабати билан унга яқин худудда жойлашган Янгиердаги қароргоҳга бориш лозим топилди.
Айтиш керакки, “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” учрашуви эртага соат 17:45да старт олади.
“Навбаҳор”: Машғулотлар “Геофизика”да ўтказилмоқда
Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси навбатдаги турга тайёргарликни Тошкентда олиб бормоқда. Бугунги машғулотлар 18:30 да “Геофизика” стадионида бўлиб ўтади.
Жароҳатини даволаган Рахматилла Бердимуродов бугундан сафга қўшилади ва енгил машқларни бажаради.
“Нефтчи”: Жамоа бугун йиғилади
Олий лига 12-турида “Олмалиқ” устидан қозонилган ғалаба (3:1)дан сўнг “Нефтчи” футболчилари 11 июнга қадар кичик таътилга чиққан эдилар. Жамоа бугун Қиргулидаги базада йиғилади ва кейинги баҳсга тайёргарликни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” кейинги учрашувни “Қўқон-1912”га қарши ўтказади.

Фикрлар