"Водий футболи". Бугун водий клублари кубок ўйинларини ўтказади

Aziz Tukhtamuradov
23 июн 2015, 15:44
Бугун водийнинг уч клуби Ўзбекистон кубоги 1/8 финали жавоб учрашувини ўтказишади.
"Навбаҳор": Бугун "Локомотив"га қарши ўйин

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бугун Кубок доирасида "Локомотив" билан беллашади. Илк учрашув Тошкентда ўтган ва унда "лочинлар" 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйишганди.

Бугунги ўйин соат 18:00 да бошланади.


"Андижон": Бекободда "Металлург" меҳмони бўламиз

Эдгар Гесс бошчилигидаги "Андижон" клуби кейинги босқичга чиқишга яқин турибди. Сабаби илк ўйинда "бургутлар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Бугунги жавоб ўйини соат 18:30га белгиланган.


"Нефтчи": "Бухоро"га қарши ўйинга тайёргарлик давом этади

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз қароргоҳида олий лиганинг 14-туридан ўрин олган "Бухоро" клубига қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоа аъзолари кечки пайт Қиргулида навбатдаги машғулотни ўтказишади. Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" - "Бухоро" ўйини 26 июнь куни "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтади.


"Қўқон-1912": Бугун "Сўғдиёна" билан ўйин

Қўқоннинг "Қўқон-1912" жамоаси бугун Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини қабул қилади. Учрашув соат 18:00да Қўқондаги "Марказий" стадионида бошланади.

Дастлабки учрашувда "Сўғдиёна" 1:0 ҳисобида зафар қучганди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia