Власдилав Алексин: "Рақиб "Барса" бўладими ёки дунё термасими биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"

Narzulla Saydullayev
8 авг 2016, 14:03
Ўзбекистон чемпионатининг 17- турида "Навбаҳор" ва "Нефтчи" жамоалари ўзаро кураш олиб боришади.
"Водий дербиси" олдидан "лочинлар" сафига давралар оралиғида қўшилган россиялик ҳужумчи Владислав Алексин ўз фикрини билддирди:

"Албатта, "Локомотив"га учралган мағлубиятдан сўнг кейинги ўйинда мухлисларимизни йирик ҳисобдаги ғалаба билан хурсанд қилишни истаймиз. Ростини айтаман "дерби"да ушбу натижа учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ҳар бир учрашувда олдимизга ғалаба мақсад қилиб қўямиз. Жамоа шунчаки майсани топташ учун майдонга тушмайди. Биз рақиб ким бўлишидан қатъий назар курашиш учун тушамиз! Бу хоҳ "Барса" бўладими ёки дунё термасими (кулади). Доимо «Нефтчи» ва «Андижон» каби жамоаларни мағлуб этиб юқорига кўтарилиш ёқимли-ку ахир!"- деди Алексин.

"Навбаҳор" матбуот хизмати

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia