UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  0 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  1 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  1 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  38 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  6 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  36 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  10 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0

Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас" Янгиликлар

Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"

ЖЧ-2026 саралаши доирасида Эронга қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Владо Радманович ҳамда учрашувнинг энг яхши футболчиси Элдор Шомуродов иштирок этди.

"Ўйинга тўхталадиган бўлсак, қийин баҳс бўлди. Эрон терма жамоаси Осиёдаги энг кучлилардан бири. Бугун 50/50 ўйин бўлди. Машариповда ажойиб имконият бўлганди, рақибда ҳам битта хавфли вазият бўлди. Бундай ўйинларда кўп имкониятлар бўлавермайди. Барча мухлислар ва ОАВ вакилларига раҳмат айтаман. Биз яна бир ўйиндан ўтиб олдик. Олдинда яна 7та баҳс кутиб турибди. БААга қарши кечадиган ўйинда ҳам мухлислардан шундай мухлислик қилишни илтимос қилардим", - дея фикр билдирди Владо Радманович

"Умуман олганда ёмон ўйин ўтказмадик. Ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида бироз чарчаб қолдик холос. Икки очко йўқотганимиз тўғри. Муҳими гуруҳда биринчи ўринда қолдик. Бир очкони қадрсизлантирмаслигимиз керак. Фалокат ясашга ҳожат йўқ. Кейинги учрашувда 3 очкони қўлга киритамиз деган умиддаман. Энг муҳими мундиалга йўл олиш ва ушбу вазифани бажаришда ҳар бир учрашувда очкони қўлга киритиш", - деди Элдор Шомуродов.

- Эрон терма жамоаси бош мураббийи ҳакамликдан роса нолиди ва аслида Эрон терма жамоаси фойдасига иккита пенальти белгиланиши кераклигини айтди. Бугунги ҳакамликка баҳо бериб ўтсангиз?

- Ҳакамларнинг ишини муҳокама қилмайман. Бош мураббий Сречко Катанец ҳам бундай қилмаган бўларди.

- Сречко Катанец билан ўйин давомида алоқада бўлдингизларми? Жаноб Катанец бугунги ўйин ҳақида қандай фикрлар билдирди?

- Биз бош мураббий билан ҳар доим алоқадамиз, аммо бош мураббий қачон сафга қайтишидан хабарим йўқ. Ҳозир технологиялар ривожланган ва ўзаро алоқа қилиш муаммо эмас, лекин бундай алоқа тури захира ўриндиғида ўтирадиган Катанец билан тенглаша олмайди. Мураббий жамоа билан бирга бўлгани яхшироқ.

- Захира ўриндиғимизда майдонга тушиб ўйинни кучайтира оладиган футболчиларимиз йўқми ёки биз Эрондан қўрқиб ўйнадикми?

- Мен бу ҳақда авваллари ҳам айтиб ўтгандим. Футболчи терма жамоа сафида ўсишга эриши қийин масала, сабаби етарлича вақт йўқ. Барча футболчилар ўз клубларида ўйинини яхшилаб олиши керак. Терма жамоада вақт йўқ. Бу барча терма жамоаларнинг муаммоси. Биз фақатгина тактика ва руҳиятни яхшилашга интиламиз.

- Биз 41 дақиқа давомида бир киши кўп бўлиб ўйнадик, бироқ шу вақт давомида рақиб дарвозасига бирорта аниқ зарба бермадик. Бунга нима сабаб бўлди? Ҳужумларимиз ҳам фақатгина қанотдан Шомуродовга берилган кросслар бўлди холос. Майдон марказини ҳам бой бердик. Ўйин давомида тактикани ўзгартиришга фақатгина Катанец керакми? Айни вақтда бош мураббий бундай қарорлар қабул қила олмайдими? Бундай ўзгаришларга фақатгина Катанец қўл ура оладими?

- Фикрингизга қўшиламан. Биз хатоларга йўл қўйдик. Кейинги баҳсларда ушбу хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз.

- Сўнгги вақтларда Эрон терма жамоаси кучайдими ёки Ўзбекистон терма жамоасида пасайиш кузатилдими?

Элдор Шомуродов: - Эронга қарши ўйинлар ҳеч қачон осон бўлмаган. Бундай жамоага қарши ўйнаш осон эмас. Икки жамоада ҳам ўзгариш бўлгани йўқ деб ўйлайман. Бугун ёмон ўйнамадик.

- Бугунги учрашув олдидан барча футболчиларнинг кайфияти аъло эди. Ўйиндан сўнг эса, сиз ва Жалолиддин Машарипов бироз вақт майдонда қолиб, ўйланиб ўтирдингизлар. Бугун терма жамоамиз ўзининг неча фоиз имкониятларини намойиш этди деб ўйлайсиз?

Элдор Шомуродов: - Ҳа, биз бироз афсусландик. Бугун ғалаба қозониш учун ажойиб имконият бор эди. Ўйин сўнгида бироз чарчаб қолдик. Буларнинг барчаси эмоция эди. Олдинда ҳали 7та учрашув бор. Бугунги ўйиндан фалокат ясаш керак эмас. Бу финал ёки плей-офф босқичи эмас. Ҳали олдинда баҳслар бор. Муҳими, биз биринчи ўринда қолдик. Афсусланиб ўтиришга вақт йўқ.

- Устунлик бугун бизда эди. Устига устак Эрон ҳам қизил карточка олди. Вазиятдан фойдаланиб қолиш ва хавфга қўл уришга нима халал берди? Бизда "Б" план йўқмиди? Жаҳон чемпионатига "риск" қилмасдан чиқмоқчимизми?

- Тактика ҳақида бу ерда гапириш нотўғри. Бизнинг асосий футболчиларимиздан бири Остон Ўруновнинг жароҳати бор эди. Остон аввалига майдонга туша олиши, аммо ўйин старти яқинлашиб қолганида у тайёр эмаслиги ва оёғи оғриётганини айтди. Бундай ҳужумкор ўйинчилар бизда кўп эмас. Бор имкониятларимиздан максимал фойдаланишга ҳаракат қилдик. Биз майдон маркази ва ҳимоя марказида ўзгаришлар қилишимиз мумкин эди, аммо бугунги учрашувга тайёрлаган режамиз яхши иш бермади.

- Элдор сиз жамоа сардорисиз. Ўйин давомида жароҳат олдингиз, лекин ўйнашда давом этдингиз. Сиз гуё майдондаги мураббийсиз. Бугун Ашурматов ҳам жароҳат олди, яхши ўйнаб турган Файзуллаев жароҳати бор ва ўйинга тайёр бўлмаган Ўруновга алмаштирилди. Майдондаги вазиятдан келиб чиқиб мураббийларга ушбу ҳолатни айтсангиз бўладими? Масалан, таркибимизда Бобир Абдиҳолиқов каби ҳужумчи ёки Ашурматов ўрнига бошқа ҳимоячилар бор эди. Айнан шу сабаб биз сўнгги дақиқаларда кучсизланиб қолдик. Ўзгаришларга қўл урганимизда, бугун ютиб кетишимиз аниқ эди. Шундай вақтларда сиз мураббийлар билан гаплашиб олишингиз керак эмасми? Бу жамоа учун фойдалироқ бўларди.

Элдор Шомуродов: - Агар ўйин вақтида қайсидир футболчи менга чарчаб қолгани ҳақида айтса, мен мураббийга ушбу гапларни етказишим мумкин, аммо ўзимдан ўзим футболчиларни алмаштиринг демайман. Бундай қилиш нотўғри. Мураббий ўз ишини қилади. Футболчи эса футболни ўйнайди. Бош мураббийимиз билан бу масалада кўп гаплашамиз, аммо жаноб Катанец ҳозир биз билан эмас. Биз ҳар доим ўзаро фикр алмашамиз, мен ўзим мураббийга бундай ўзгариш қилинг дея олмайман.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика