UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  0 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  4 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  26 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1

Владислав Цейтлин Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига семинар ўтказади Янгиликлар

Владислав Цейтлин Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига семинар ўтказади

Аввалроқ хабар берилганидек, июнь ойидан бошлаб футбол ўйини қоидаларига бир қатор ўзгаришлар киритилди.

Айни дамда ФИФА тасарруфига кирувчи турнирларда янги жорий этилган қоидалар амалда қўлланилди.

Маълумот учун, шу йилнинг октябрь ойида Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари ҳам янги жорий қилинган қоидалар асосида ўтказилади ва бу борада унда иштирок этувчи барча терма жамоаларга маълум қилинган.

Бу борада ЎФФ терма жамоалар маркази барча ёшдаги терма жамоаларга айни дамда амалий ҳамда назарий қўлланмаларни тақдим этишни ва турли семинарлар ташкил этишни режалаштирган. Айнан шундай семинарлардан бири Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси иштирокида 4 август куни Тошкентдаги Чиғатой ўқув базасида бўлиб ўтади. Мазкур семинарни ЎФФ Терма жамоалар маркази таклифига кўра ФИФА рефериси Владислав Цейтлин олиб боради.

Ўзбекистоннинг етакчи ҳакамларидан бири, ФИФА рефериси Владислав Цейтлин семинар давомида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларига янги ўйин қоидалари бўйича тушунтирув ишларини олиб боради. Шунингдек, семинар давомида футболчилар ва мураббийлар штаби янги қоидалар борасида амалий ҳамда назарий билимларга эга бўлишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика