Владимир Козак "Динамо"да

Mirjalol Normatov
24 дек 2023, 13:28
Мавсумлар оралиғида Владимир Козак "Динамо" йиғинларида кўриниш берди.

Бугун "Динамо" Тошкент вилоятида "Локомотив" ёшларига қарши назорат учрашувини ўтказди. Учрашувнинг биринчи бўлимида асосий таркиб, иккинчи бўлимда эса асосий ҳамда ёшлар жамоаси аралаш таркиби ҳаракат қилди. Иккинчи таймда Владимир Козак "Динамо" таркибида майдонга тушди.

Учрашувда "Динамо" 4:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia