UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Виталий Левченко - "Турон"нинг таклифига нега йўқ дегани ва ОЧЛ ҳақида Янгиликлар

Виталий Левченко - "Турон"нинг таклифига нега йўқ дегани ва ОЧЛ ҳақида

Айни пайтда Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб турган мухбиримиз Камолиддин Алимов "Истиқлол" жамоасининг машғулотидан лавҳа тайёрлади.

Ушбу лавҳадан бевосита жамоа бош мураббийи Виталий Левченко билан суҳбат ҳам ўрин олган. Қуйида уни матнли тарзда эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Чемпионлар Лигасига тайёргарлик барчаси режа бўйича кетмоқда. Гуруҳимиз қийин. Биласиз доим "ўлим" гуруҳидан жой олиб келганмиз. Ўйинлар осон ўтмаслиги аниқ. Ўйлайманки ҳаммаси жойида бўлади",- дея гап бошлади Левченко. 

- "Истиқлол" "Ал Ҳилол" билан ОЧЛнинг ўтган мавсумида ҳам тўқнаш келган эди...

- Уларни ўрганмоқдамиз. Кўп футболчилар кетди. Мураббий ўзгарди. Барча жамоалар ҳақида маълумотларга эгамиз. 

- Таркибга янги қўшилганларнинг мослашиш жараёни қандай кетмоқда? Хусусан "Металлург"дан келган Муҳаммад Исаев...

- Умид қиламанки, у тезда мослашиб олади. Ўзбекистон чемпионатида техника ва текзликка асосланган футбол ўйналади. Шуни ҳисобга олсак бу ерда кўникиб олиш учун вақт керак. 

- Ўзбекистонда 3та тур ўтказиб бўлинди. Тожикистонда эса мавсум бошлангани йўқ ҳали. ОЧЛ олдидан бу тўсқинлик қилмайдими?

- Фикриннгизга қўшиламан. Биз ўтган йили ҳам шундай ҳолатга тушган эдик. Сифатли йиғинлар орқали тайёргарлик кўряпмиз. Ўша пайтга келиб яхши ҳолатда бўламиз. Мусобақада бор кучимизни ишга соламиз. 

- Сизни "Турон"га бош мураббий сифатида таклиф қилишгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Келинг мазкур вазиятга ойдинлик киритиб ўтсангиз...

- Бундай хабарлар бўлгани рост. Ўзаро гаплашдик. Лекин менда ОЧЛда жамоам билан қатнашиш имконияти бор. Шу боис розилик бермадим. Агарда кейинги йил ёки мавсум охирида таклиф бўлса кўриб чиқишим мумкин.  




Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика