UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  3 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  1 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  39 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  4

Виталий Левченко: "Энг зўр мухлислар водийда" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Энг зўр мухлислар водийда"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан сўнг "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун ҳақиқий футболга мос муҳит бўлди. Стадионга жуда кўп мухлислар ташриф буюрди. "Навбаҳор"га қарши қийин баҳсни ўтказдик. Ғалаба қозонишимиз осон бўлмади. Ғалаба билан жамоамиздаги барчани табриклайман. Ишлашда давом этамиз, чемпионат ҳали тугагани йўқ.

- Нима деб ўйласиз, легионерлар ўзларини яхши ҳис қиляптими?

- Биз шундай йўл тутяпмизки, жамоада ҳеч кимни ажратаётганимиз йўқ. Шунингдек, легионерлар ҳам бу ерда ўзларини эркин ҳис қилишлари учун ёрдам беряпмиз. Жамоада рақобат бор ва бу жуда яхши. Ким кучли бўлса, ўша ўйнаяпти.

- "Нефтчи" чемпионлик учун курашадими?

- Биз майдонга чиқиб ўз ўйинимизни кўрсатамиз ва ҳар бир рақиб билан кураш олиб борамиз. Шунчаки футбол ўйнамаймиз. Лекин чемпион бўлишимизни вақт кўрсатади.

- Бугунги мухлислик даражасини 10 баллик тизимда қандай баҳолаган бўлардингиз?

- Бемалол айтишим мумкин, водийнинг ҳар учала клуби - "Андижон", "Навбаҳор" ва "Нефтчи"да мухлислик даражаси жуда юқори. Энг кўп мухлислар ҳам, энг зўр мухлислар ҳам шу ерда. Водийда ажойиб ишқибозлар бор, бунга қойил қолиш керак.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика