Виталий Денисов уни Москвада топганларга "Спартак" билан учрашув чипталарини совға қилади
Aslanov Jasurbek
25 апр 2016, 14:29
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Локомотив" ҳимоячиси Виталий Денисов уни Москва марказида топган инсонларга "Спартак"ка қарши бўлиб ўтадиган РФПЛнинг 26-тур учрашуви чипталарини совға қилади.
"Тор (Виталий Денисов) дерби чипатлари билан сизни Бульвар халқа йўли атрофида кутади. Чипталарни олиш учун "Фақат "Локо" кодини айтиш керак" - дейилади "темирйўлчилар" матбуот-хизматида.
"Локомотив" - "Спартак" учрашуви 30 апрель куни бўлиб ўтади.