UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  0 12:00Лунин қарор қилди  0 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  3 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  7 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  8 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

Виталий Денисов РФПЛнинг мавсумдаги энг яхши чап қанот ҳимоячилари қаторида эътироф этилди Янгиликлар

Виталий Денисов РФПЛнинг мавсумдаги энг яхши чап қанот ҳимоячилари қаторида эътироф этилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг “Локомотив” клуби аъзоси Виталий Денисов Россия футбол иттифоқи (РФИ) томонидан Россия футбол Премьер-лигаси (РФПЛ)нинг 2016/17 йилги мавсумида энг яхши чап қанот ҳимоячилари қаторидан жой олди.

Кеча, 22 май куни Россия футбол иттифоқи Россия чемпионати 2016/17 йилги мавсумининг энг яхши 33 футболчиси номини эълон қилди. Мазкур 33 талик рўйхатда ҳар бир позицияга уч нафардан футболчи танлаб олинди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов чап қанот ҳимоячиси позициясида “Спартак” вакили Дмитрий Комбаров хамда “Зенит” футболчиси Доминико Кришито билан энг яхшилар қаторида эътироф этилди.

Маълумот учун, “Локомотив” Москва жамоаси Россия чемпионатини 16 жамоа орасида 8-ўринда тугатди. Шунингдек, “темирйўлчилар” Россия Кубогини қўлга киритган ҳолда Европа Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика