

Ҳамюртимиз Виталий Денисов учрашувнинг 78-дақиқасида майдонга тушди ва 13 дақиқагина ўйинда ҳаракат қилди. Учрашув якунланиши захоти футболчи касалхонага жўнатилган.
Денисов учрашувда оёғидан жароҳат олганди. Айни дамда клубдагилар жароҳатнинг қанчалик жиддийлигини маълум қилишмаяпти.
Денисов ушбу мавсумда жамоаси таркибида 8 ўйинда қатнашди.



