Виталий Денисов: «Жамоадошларимни танқид қила олмайман, ютқаздикми ҳамма айбдор»

Narzulla Saydullayev
18 сен 2016, 14:54
«Локомотив» ҳимоячиси Виталий Денисов Россия чемпионатининг 7-туридан ўрин олган «Уфа»га қарши ўйиндан сўнг (0:1) ўз фикрларини билдирди.
– «Уфа» дарвозага умуман бир марта ҳам зарба бермади ва ғалаба қозонди. Нима бўлди?

– Ҳиссиётлар жўш урганида ниманидир таҳлил қилиш қийин. Афсуски, баъзида катта устунликка эга бўла туриб юта олмайсан. Бунинг сабабини айтиш қийин, футболда бундай ҳолат бўлиб туради.

– Рақиб аъзолари асосан қанотга урғу қаратганини маълум қилишди. Марказдан ҳужумга ўтиш ҳақида ўйланмадими?


– Уларда беш нафар ҳимоячи ўйнади, бизда эса қанот яхши ишлади. Асосан тўп узатишлардан кейин хавфли вазиятлар содир этилди. Шунчаки вазиятлардан фойдалана олмадик.

– Пенальтини Пейчинович амалга оширди. Бу кимнинг қарори эди?


– Одатда ўзига ишонган одам пенальти тепади. Мен фақат кубок ўйинларида пенальтилар сериясида пенальти тепганман холос.

– Ҳужумчиларга эътироз йўқми?


– Жамоадошларимни танқид қила олмайман. Биз – жамоамиз, биргаликда ютамиз ва ютқазамиз. Мағлуб бўлдикми  – демак, барча айбдор, – дейди Денисов.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru