Висенте Дель Боске: "Жамоамиз қари эмас, тажрибали"

Narzulla Saydullayev
13 июн 2014, 13:02
Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте дель Боске Голландияга қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.
– Жамоамиз қари эмас, тажрибали, – дейди Дель Боске. – Таркибда бир нечта 30дан ошган футболчилар бор, аммо бу нормал ҳолат.

Жамоа 2010 йилдагига қараганда 30 фоизга янгиланди. Испания ўтган йил ёшлар ўртасида Европа чемпиони бўлганди.

21 кундан буён ишлаяпмиз, 6 кун Бразилияда шуғулландик. Жамоадаги муҳит ажойиб, барчамиз чемпионлик совринини ҳимоя қилишни ўйлаяпмиз.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru