

Футболчи ушбу мавсум 3 ўйиннинг ўзида 4 гол уриб бўлди. Бунга қадар унинг бир мавсумлик энг яхши натижаси 3та голга тенг эди.
21 ёшли Винисиус 2018 йилдан буён "Реал" таркибида ўйнамоқда. У умумий ҳисобда 122 ўйинда қатнашиб, 12 гол ва 24 ассист қайд этди. Унинг клуби билан келишуви 2024 йилга қадар амал қилади.


