Винисиус: "Неймар билан бир жамоада ўйнаш - орзу"

Mirjalol Normatov
19 ноя 2022, 22:13
Винисиус Жуниорнинг фикрига кўра, Неймар ёш авлодга катта ёрдам бермоқда.

"Неймар футболга ёш болалигидан кириб келди ва кичкиналигиданоқ катта босимли футбол ўйнади. Шу сабабли у ёш авлодга доимо қайғуради.

У билан бир жамоада ўйнаш - орзу. Унинг етакчи сифатида қилаётган меҳнати жуда қадрли. У ҳам ўзининг жамоага ёрдами орқали терманинг юқори натижа қайд этишини тушуниб турибди.

Ва бу биз учун ҳам яхши. Шунингдек, бизнинг ғалабаларимизни кутаётган Бразилия халқи учун ҳам", - деди "Реал" вингери.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal