

"Реал"да барча мени қўллаб-қувватлайди. Асосийси - клубдагилар ёш футболчиларни жамоанинг келажаги сифатида кўради ва доимо қайғуради.
Менинг ёшимда Касильяс ва Рауль мендан кўп ўйинларда қатнашганди. Улар клубнинг афсоналари, кўплаб совринлар эгалари ҳисобланади. Умид қиламанки, мен ҳам улар қатори совринлар қўлга киритаман.
Серхио Рамос ва Каземиро - мен учун асосий намуна. Уларнинг қандай машғулот қилаётганини кўриб, мен ҳам улар каби бўлгим келади. Уларнинг муносабати менга ўсишда катта ёрдам бермоқда", - деди Винисиус.



