Винисиус Жуниор “Реал”нинг жорий мавсумдаги энг яхши ассистентига айланди
14 фев 2019, 08:19
18 ёшли бразилиялик футболчи жуда ҳам сермаҳсул ўйин кўрсатмоқда.
Кеча Винисиус “Аякс”га қарши баҳсда яна битта голли узатма берди. Шу тариқа унинг жорий мавсум “Реал” сафидаги голли узатмалари сони 10 тага етди. Бу ҳозирча “Қироллик клуби”даги энг яхши кўрсаткич бўлиб турибди.