Винисиус жароҳат туфайли "Реал" ўйнини ўтказиб юборади

Aslanov Jasurbek
26 май 2023, 20:47
Винисиус Жуниор "Реал"нинг кетма-кет иккинчи ўйинини ўтказиб юборади.

Жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттининг сўзларига кўра, бразилиялик футболчи "Севилья"га қарши баҳсни тиззасидаги жароҳат туфайли ўтказиб юборади.

Мутахассис ЛаЛиганинг жорий мавсумдаги сўнгги ўйини - "Атлетик"га қарши бўладиган баҳсда иштирок этишига умид қилмоқда.

Шундай қилиб, "Реал" вингери жамоанинг кетма-кет иккинчи баҳсини ўтказиб юборади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Diario de Sevilla