

"Аустрия"? Ушбу жамоа ҳар доим барқарор ҳаракатда. Рақиб фаол ва яхши ташкиллашган. Бир қанча видео тасвирлар кўришимга тўғри келди. Ўйлайманки, бизни ҳимояда оддий бўлмаган ўйин кутяпти.
Еврокубокларга қайтиш? Бу муҳим вазият. "Милан" халқаро мусобақаларда доимий иштирок этиши керак. Биринчи мақсадимиз - гуруҳдан чиқиш, ундан сўнг каттароқ нарсалар ҳақида ўйласак бўлади", - дея Монтелланинг сўзларини келтирди "Милан" клуби расмий сайти.




