Вилья “Нью-Йорк Сити”ни тарк этади

29 ноя 2018, 08:25
Испан ҳужумчиси жамоасидан кетмоқда.

36 ёшли ҳужумчи Давид Вилья “Нью-Йорк Сити” клубини тарк этиши расман эълон қилинди. Унинг клуб билан шартномаси 2018 йил 31 декабрида якунига етади ва у узайтирилмайди. Давид “Сити” таркибида 2015 йилдан бери тўп суриб келаётганди. У бу даврда МLS’да 124 та ўйин ўтказиб, 80 та гол урди.



Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Нью-Йорк Сити” расмий сайти