UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  2 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  1 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  10 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  2 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4

Вилоятлардаги БЎСМлар, болалар футболи, мураббийларнинг савияси ва бошқалар ҳусусида ЎФА вакили Маъмур Саидқосимов билан суҳбат Янгиликлар

Вилоятлардаги БЎСМлар, болалар футболи, мураббийларнинг савияси ва бошқалар ҳусусида ЎФА вакили Маъмур Саидқосимов билан суҳбат

Ўтган давр мобайнида ЎФА болалар, ўсмирлар ва оммавий футболини ривожлантириш бўлими вакиллари вилоятлардаги вазият, БЎСМлар фаолияти, шароитлар билан яқиндан танишишди, мавжуд камчиликлар аниқланди, таклифлар берилди.

Хўш хулосалар қандай бўлди, қандай ишлар қилиниши керак? Шу ва бошқа бир қатор саволларга жавоб излаш мақсадида ЎФА болалар, ўсмирлар, оммавий футболини ривожлантириш ва мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Маъмур Саидқосимовни суҳбатга чорладик.

- Дастлаб иш жараёни нимадан бошланди, раҳбарият сизларга қандай вазифаларни белгилаб берди. Шу ҳақда батафсил маълумот бериб ўтсангиз...

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришнинг мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинганидан кейин ЎФА раҳбари Азизов Абдусалом Абдумавлонович йиғилиш ўтказдилар ва йиғилиш давомида болалар футболига катта эътибор бериш кераклигини айтиб ўтдилар. Қандай ишлар қилинмоқда, нималар қилиниши лозимлиги ҳақида ҳисобот бердик. Шунингдек, мактаблар ўртасида мусобақалар ўтказиш, спорт мактаблари ўртасидаги, ҳусусий футбол мактаблари ўртасидаги, маҳаллалар ўртасида турнирларни юқори савияда ташкиллаштириш борасида катта ҳажмдаги иш олиб бормоқдамиз. Болалар футболини ривожлантирмасдан туриб, катта футболда натижага эриша олмаймиз. Мана ўтган йили “Чарм тўп” мусобақасини ташкил қилдик. Олдинлари маҳаллаларда бу каби беллашувлар кўп бўларди. Мазкур турнирда ҳам селекция ишларини олиб бордик. Учга бўлинган ҳолда ишчи гуруҳимиз вилоятларга йўл олишди. Вилоятдаги БЎСМлар, футбол махорат мактаблари, ҳусусий футбол секциялари фаолияти қандай олиб борилмоқда, шароитлар, машғулотлар жараёни, кўздан кечирилди. Сафар давомида вилоят ҳокимлари билан учрашилди, камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди, таклифлар берилди. Мутассади ташкилотлар билан биргаликда чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Шахсан ўзим Қорақалпоғистондаги болалар футболи билан танишдим. У ердаги Тахтакўпир, Амударё, Қораўзан, Шуманай, Беруний туманларидаги футбол мактаблари билан танишиб чиқдик. Хоразмдан Хива, Питнак ва бошқа чекка қишлоқларини ҳам эътиборсиз қолдирмадик.



- Майдонлар ҳолати ишчи гуруҳни қониқтирдими? Суъний қопламали майдонларнинг зарари ҳақида кўп гапирилган. Табиий чимли майдонларни кўпайтиришни чораси йўқми?

- Қорақалпоғистон ва Хоразм иқлим шароитига суъний майдонлар мосроқ. Чунки, у ерда ер жуда шўр ва ўт ўсиши қийин. Болалар ҳам мажбурликдан қумли майдонларда машғулотлар олиб боришмоқда. Яна бир нарса, футбол мактабларидаги мураббийларнинг маошлари оширилди. Улар билан гаплашганимизда ўртача 1млн 200 миқдорда маош олишларини айтишди. Биз ҳозирда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда янги спорт инвентарлари билан ҳам таъминламоқчимиз. Тўплар, фишкалар, жилеткалар ва ҳоказо. Вилоят молия бошқармалари билан гаплашиб, жамоаларнинг мусобақаларга боришлари учун йўл ҳаққилари ва бошқа масалаларни юзасидан суҳбатлашдик. Ҳокимлар барчасини назорат остига олишлигини айтишди. Жиззахга борганимизда футзал бўйича иккинчи лига мусобақаси бўлаётган экан. Қизиғи, турнирда ҳокимни ўзи ўйинчилар билан биргаликда ўйнамоқда. Сирдарён вилояти ҳам ўрганилди. Ҳар бир ҳудуддда бўлиб, мутассадилар билан кўришганимизда ҳеч кимдан эътироз бўлмади. Мана кўрган бўлсангиз Қашқадарё ҳокими футбол бўйича катта йиғилиш ўтказди.

- Айнан ҳозир сиз санаб ўтган айрим вилоятларда катта футбол деярли йўқ. Суперлигада бир вақтлар “Гулистон”, “Орол”, каби клублар иштирок этарди. Ҳозир Про Лигада ҳам уларни учратмаяпмиз. Буларнинг барчаси шунча йил иш тўғри йўлга қуйилмагани, болалар футболига эътибор қаратилмаганидан далолатдир...

- Кўп нарса маблағ ва молиявий шароитга боғлиқ. Ўша сиз айтган “Орол”ни ҳам Суперлигада қатнашишини исташмоқда. Уй учрашувларини қабул қиладиган “Турон” стадионини қайтадан реконструкция ва таъмирдан чиқарилиши лозим. Албатта, бу Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг дастурига киритилди. Хоразмда эса янги стадион қад ростлади. Ҳозирда, жамоага ҳомий бириктирилган. Сирдарёдаги марказий стадионни ҳам тайёрлашмоқда. Улар ҳам “Янгиер” жамоасии юқори лигаларда иштирок этишига умид боғлашмоқда.



- Мухлислар томонидан оддий кўзи билан қаралганда барча эътибор, мусобқалар, турнирлар Тошкентда бўлаётганлиги ҳақида танқидий фикрлар янграмоқда. Келинг, шунга ўзингиз муносабат билдирсангиз...

- Вилоятларга ҳам эътибор берилмоқда. Биз бу йилдан бошлаб болалар ва ўсмирлар ўртасидаги барча мусобақаларни Тошкент шаҳрида эмас, балки вилоятларда ўтказишни режалаштирганмиз. Ҳокимлар янада кўпроқ эътибор беришса натижа ва сифат кўзга ташланади. Мана, водий томонларда бунга жиддий қарашади. Масалан, Жиззаҳнинг Шароф Рашидов туманида жуда чиройли майдон ва спорт базаси қурилган. Тўғри, мухлислар ўзларининг ҳудудларидаги жамоаларни Суперлигада кўришни исташади. Бироқ, элитада жамоани сақлаб қолиш ўзи эмас. Суперлига клублари вилоятлардаги футбол махорат мактабларига эътибор қаратишса мақсадга мувофиқ бўларди. Шунда клублар ўзидан футболчи етиштириб чиқаради. Хорижлик футболчиларга эҳтиёж сезилмайди. Иқтидорлар ёқолиб кетмоқда деган маънода кўп эътирозлар билдиришади. Шуни олдини олиш мақсадида мактаблар ўртасида янги турнир ташкил қилмоқчимиз. Бу мактабни ичида ўтказилади. 3 синфдан, 8 синфгача бўлган болаларни ўз ичига қамраб олади. Сўнг мактаблараро давом эттирилади. Бунга биз БЎСМларни, мураббийларни бириктирмоқчимиз. Чунки, футболга бормайдиган иқтидорли болалар ҳам бўлиши мумкин. Улар йилда икки бор бизга нечта болани селекция қилишгани ҳақида ҳисобот беришади. Биз бу билан ноябрь ойига қадар футболчилар сонини оширамиз, вилоятга эътибор йўқ, болам қолиб кетмоқда, ўйнамаяпти деган гапларга бироз бўлсада барҳам бермоқчимиз. Шу борада мусобақалар сонини ҳам оширмоқчимиз. Апрель ойида ҳам вилоятларни яна бир бор текширишни режа қилганмиз. Қайси мураббий қандай ишлаяпти, нечта болани саралаб оляпти, қанчаси ўйнаяпти. Уларни тинч қўймаймиз. Рўйхатини оламиз. Натижада ота-оналарга ҳам кўрсатшимиз мумкин. Халқ таълими вазирлиги билан ҳам келишганмиз. Ўтган йили ЎФА биринчи вице президенти Равшан Эрматов ва халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Чекка ҳудудлардан мактабларни танлаб олиб спорт инвентарларини бердик. Бештадан тўп, фишкалар, жилеткалар, бошқа анжомлар. Мактабда футбол тўгараги ўқтувчиси битта тўп билан дарс ўтадиган бўлса болалар сони ва сифати камаяди. Бешта тўп билан дарс ўтадиган бўлса қизиқиш ортади. Республикамиз вилоятларидан 280 та мактабларга спорт жиҳозларини топширдик. Республикамизда 9942 та умумтаълим мактаблари бор, шуларнинг 9000тасидан биттадан иқтидорли футболчи чиқса ҳам шунча ўйинчини биз селекция қилган бўламиз.

- БЎСМлардаги мураббийларнинг малакасини ошириш, лицензия бериш жараёни ҳусусида...

- Кўрдик, мураббийларнинг сони айрим жойларда етарли эмас. Фармонда ҳам келтириб ўтилган, мураббийлар, ҳакамлар, таҳлилчиларни тайёрлаш маркази март ойида ишга тушиши керак. Айни вақтда ҳужжат билан боғлиқ ишлари кетмоқда. Олдин мураббийлар интернет орқали рўйҳатдан ўтиб Тошкентга келишлари талаб этиларди. Энди эса мураббийлар ўзларининг ҳудудларида малака оширадилар. Қорақалпоғизтон ва Хоразм бирлашиб ўқув курсларида иштирок этишади. Бухоро ва Навойи ҳам шундай. 15 та инструкторимиз бор, уларни ўқитишади, тайёрлашади. Хориждан мутахассис жалб қилишни иложи борми? Биринчидан катта маблағ кетади. Иккинчидан хорижлик мураббийлар ўзларининг иш юритиш услубларини ижтимоий тармоқларга жойлашади. Хориждан келган мутахассис сизга ҳамма нарсани ҳам ўргатавермайди. Ўзимизнинг мураббийлар шуни кузатиб ҳам ўргансалар бўлади, ютуб тармоғида барчаси бор. Назар солсангиз, улар оддий нарсалардан қилишади. Мураккаблик кўрмайсиз. Бу нарса мураббийларнинг ўзига ҳам боғлиқ. ЎФА лицензия беради, боринг ана 10 кун давомида ўқитади. Уни илғаб олиш ва уқиб олиш бошқа масала.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика