UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  151 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  4 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

"Вилоят Ҳокими кубоги-2017" кундалиги: Ўн биринчи кун Янгиликлар

"Вилоят Ҳокими кубоги-2017" кундалиги: Ўн биринчи кун

“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” мусобақасила ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди.

“Истиқлол”га тасанно

Биринчи лига дебютанти “Истиқлол” жамоаси “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”да муваффақиятли иштирок этди. Ноил Губанов шогирдлари мусобақада тўртта учрашув ўтказиб, уларнинг учтасида ғалаба қозонган бўлса, “Нефтчи-1” билан дуранг ўйнади.

Натижада жамоа финалга йўлланма олди.

“Истиқлол” кўрсатган натижа таҳсинга лойиқ. Демак, янги мавсумда ушбу клуб биринчи лигада ҳам кўплаб жамоаларга бош оғриқ бўлиши турган гап.

Финалдан олдинги финал

Бир кун олдин “Машъал-1”ни доғда қолдириб, ярим финалга йўл олган қўқонликлар финал остонасида яна муборакликларга қарши майдонга тушишди. Мазкур учрашувга кўпчилик финалдан олдинги финал дея таъриф беришганди. Ўйин ўз номига яраша драматик тарзда кечди. Биринчи бўлимда муборакликлар ҳисобни очишди. Бундан ташқари, бўлим якунланиши арафасида “Қўқон-1912” аъзоси Баҳодир Акрамов бош ҳакам томонидан икки марта огоҳлантирилиб, қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Иккинчи бўлим бошида “Қўқон-1912-1” жамоаси бош мураббийига ҳам қизил карточка кўрсатилди.

Шундай бўлса-да, ташаббусни ўз қўлига олган Нўъмон Ҳасанов шогирдлари 57-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Андрей Сидоров гол муаллифи бўлди. Шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармай қолди. Натижада ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига навбат берилди. Футбол лотореясида омад қўқонликларга кулиб боқди. “Қўқон-1912-1” посбони Никита Рибкин рақибларнинг иккита зарбасини қайтаришни уддалди.

Бу эса қўқонликларга ўз тарихларида иккинчи бор “Вилоят Ҳокими Кубоги” финалида ўйнаш имкониятига эга бўлишди.

“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”

Ярим финал
“Нефтчи-2” – “Истиқлол” – 0:1


“Қўқон-1912-1” – “Машъал-2” – 1:1 (0:1) пен. сер (4:3)
Ҳакамлар:
Олим Тўйчибоев, Шерзод Аъзамов, Жавоҳир Ҳакимов, Санжар Раҳмонов.
Назоратчи: Анвар Ўринов.
Голлар: Андрей Сидоров – 57. – Аваз Агалиев-34.

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров (13. Никита Рибкин-46), 23. Александр Мерзляков, 8. Акмал Холмуродов, 31. Дарко Гожкович, 33. Жалил Кимсанов (22. Мурод Холмуҳаммедов-46), 15. Ойбек Рустамов (75. Иброҳим Раҳимов-90), 6. Баҳодир Акрамов, 10. Жавоҳир Сидиқов (19. Муҳаммаданас Ҳасанов-46), 7. Жамшид Ҳасанов (28. Аваз Маматхўжаев-67, 70. Собир Ҳамидов-90), 29. Суҳроб Бердиев (17. Андрей Сидоров-46), 18. Баҳодир Пардаев.

“Машъал-2”: 35. Жавоҳир Ильясов, 22. Сергей Кондратъев, 17. Максим Липин (8. Абдуллоҳ Олимов-46), 29. Асил Бегимқулов, 55. Аваз Агалиев, 6. Сардор Абдураимов (13. Жонибек Мирзақулов-66), 28. Марадона Сафаров (90. Зафар Тўраев-79), 9. Ҳумоюн Муртазоев (7. Зоҳир Қўзибоев-70), 11. Мақсад Муҳамедов (19. Жамолиддин Убайдуллаев-52), 2. Искандар Шойқулов, 27. Бобур Қосимов.
Захира: 12. Шохрух Эшбўтаев, 18. Аббос Амонов.

Пенальтилар серияси:
Баҳодир Пардаев – 1:0.
Аваз Агалиев – 1:1
Мурод Холмуҳаммедов -2:1.
Бобур Қосимов – 2:2.
Андрей Сидоров – 3:2.
Абдуллох Олимов – 3:3.
Иброҳим Раҳимов – 3:3 (дарвозабон)
Жамолиддин Убайдуллаев 3:3 (дарвозабон)
Собир Ҳамидов – 4:3.
Зафар Тўраев – 4:3 (дарвозабон)

ЭРТАГА ФИНАЛ

Эртага мусобақанинг якуний –  финал баҳси ўтказилади. “ФарДУ” стадионида “Қўқон-1912-1” ва “Истиқлол” жамоалари бош соврин соҳибини аниқлаш учун майдонга тушишади. Учрашув ҳам соат 12:00да бошланади.

Финал
7 февраль

Истиқлол – Қўқон-1912-1  соат 12:00 ФарДУ СМ

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика