Виллианнинг олдида иккита таклиф бор

Mirjalol Normatov
6 апр 2020, 20:56
"Челси" ярим ҳимоячиси Виллиан фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.

"Daily Mail" хабарига кўра, Каталония клуби 31 ёшли футболчини ёздаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи. Шунингдек, унга ПСЖ томонидан ҳам қизиқишлар бор.

Бразилияликнинг "Челси" билан шартномаси 2020 йил ёзига қадар давом этади. Олдинроқ футболчи "Челси" билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормаётганини маълум қилганди.

Виллиан: "Челси"дан кетадиганга ўхшайман" 

Ушбу мавсумда Виллиан "аристократлар" таркибида 37 ўйинда 7 гол ва 5 ассистентлик қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›