Виллиан "Арсенал"даги илк машғулотини ўтказди

Sherzod Nurmatov
4 сен 2020
"Арсенал" янги аъзоси Виллиан жамоа билан биринчи машғулотини олиб борди.

"Канонирлар" бразилияликни ёзги трансфер ойнасида эркин агент сифатида ўз сафларига қўшиб олдилар. Бунгача у "Челси"да ўйнаган.

Ўйинчи "тўпчилар" билан 3 йиллик шартнома имзолаган бўлиб, ҳафтасига 220 минг фунт миқдорида маош олади.

Маълумот учун, Премьер-лиганинг янги мавсуми 12 сентябрь, шанба куни бошланади. "Арсенал" биринчи турда "Фулхэм" билан баҳс олиб боради.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: arsenal.com