Виллаш-Боаш Бельгияни бошқаришдан бош тортди
28 янв 2023 19:52
Янгиликлар
Виллаш-Боаш Бельгияни бошқаришдан бош тортди
Европанинг бир нечта клубларида ишлаган Андре Виллаш-Боаш Бельгия терма жамоаси таклифини қабул қилмади.
Бельгия Футбол Федерацияси раҳбарияти Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатидан кейин терма устози Роберто Мартинесни лавозимидан озод этганидан сўнг Виллаш-Боаш билан боғланган. Португалиялик мутахассис эса бу таклифга рад жавобини берди. Шундан сўнг Бельгия Футбол Федерацияси ва мутахассис ўртасида ҳеч қандай алоқа бўлмади.
Олдинроқ ушбу ўринга Виллаш-Боашдан ташқари Германия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Йоахим Лёв ҳамда ПСЖ ва "Тоттенхэм"да ишлаган Маурисио Почеттинони кўриб чиқаётгани айтилган эди. Немис мутахассисининг агенти таклифни рад этди ва аргентиналик мураббийнинг Бельгия бошқарувига келиши эса даргумон.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар