UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  1 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  4 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  3 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  15 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  9 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  13 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0

Виктор Жалилов: “Имкониятлар 50 / 50” Янгиликлар

Виктор Жалилов: “Имкониятлар 50 / 50”

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал доирасидаги дастлабки ўйин "Шўртан" - "Пахтакор" (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Пахтакор" мураббийи Виктор Жалилов иштирок этди.

- Шароитлар иккала жамоа учун ҳам жуда қийин кечди. Об-ҳаво борасида ҳам, бир неча кун аввал Олий лига доирасида ўтказилган учрашувлар борасида ҳам. Шу сабаблими биринчи бўлимда “Шўртан”нинг ҳам жамоамизнинг ҳам ҳаракатларида теътиклик етишмаётганлиги сезилиб турди. Иккинчи бўлимга келиб ҳаво ҳам анча салқин бўлди, жамоалар ҳам аниқроқ ҳаракат қилишди. Иккала жамоа ҳам кескин ва ҳавфли вазиятлар яратишдилар. Аммо омад бугун кўпроқ мезбонларга кулиб боқди. Умуман учрашув натижаси ўйинга ҳос бўлди деб ўйлайман.

- Бугунги ғалабадан сўнг жамоалар имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бу якуний ўйин эмас. Ушбу учрашувдан сўнг жамоалр имкониятлари 50 / 50 бўлиб қолди деб ўйлайман. Тўғри, жавоб учрашувида бизга ўз майдонимизда ўйнашимиз бироз ва баъзи футболчиларимизнинг ҳолати яхшиланиши ёрдам берар. Аммо аввалдан бир нима деб бўлмайди. Сабаби ўйин жадвали жуда ҳам зич. Фурсатдан фойдаланиб рақибларимизни бугунги ғaлаба билан табриклайман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика