Пролига. Бугун янги мавсумга старт берилади

Бугун Пролиганинг янги мавсумига старт берилади.

Мухлислар бугун жами 3 та ўйин гувоҳи бўлишлари мумкин. Қўқон шаҳрида "Яйпан" "Металлург"ни меҳмон қилади. "Арал" эса "Республика ФА" жамоасини қабул қилади. Ҳар икки учрашув 16:00 да старт олади. Куннинг сўнгги учрашувида эса "Шўртан" ва "Олимпик Mobiuz" ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу баҳс 17:00 да бошланади.

Пролига

1-тур

05 апрель

“Яйпан” – “Металлург”

Қўқон. “Марказий” стадиони. 16:00

Бош ҳакам: Хушнуд Суюнбоев

Ёрдамчи ҳакамлар: Абдулҳамид Абдураимов, Жамшид Бакиров

Назоратчи: Зокир Қодиров

Комиссар: Абдулбосит Валихонов

“Арал” – Республика ФА

Нукус. ОЗК стадиони. 16:00

Бош ҳакам: Ферузбек Ҳидоятов

Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Буров, Шавкат Раҳматов

Назоратчи: Тимур Галеев

Комиссар: Диёр Хотамқулов

“Шўртан” – “Олимпик-MobiUz”

Ғузор. “Марказий” стадиони. 17:00

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев

Ёрдамчи ҳакамлар: Султонмурод Хожиев, Феруз Достонов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Қудрат Мадраимов


Манба: Championat.asia