UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Виктор Херманс: "Супхавут Тхуеанкланг ҳали бор кучини кўрсатгани йўқ" Янгиликлар

Виктор Херманс: "Супхавут Тхуеанкланг ҳали бор кучини кўрсатгани йўқ"

Таиланд ва Вьетнам ўртасидаги баҳсдан сўнг, таиландликлар бош мураббийи Виктор Херманс иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
“Вьетнам жамоаси ўзини кўрсата олди. Бу давлатда футзалга катта пул ажратилаётгани кўринди. Бугунги баҳсда натижани аввалроқ қўлга киритишимиз мумкин эди. Мусобақада ҳар сафар дарвозабони кучли жамоаларга қарши ўйнаяпмиз. Бугун ҳам вьетнамлик посбон ажойиб ўйнади. Вьетнам ҳимояда тартибли ўйнади ва қарши ҳужумларга кўп ўтди. Охирги дақиқаларда ҳисоб тенг бўлиб турганида бешинчи ўйнчини туширдим. Бу ҳаяжонли дақиқалар эди, Жаҳон футзалида ҳам буни кўп бор кўрганман. Бугун вазифани бажара олдик”, - дейди мураббий.

- Сизнинг жамоаингиз биринчи бўлимни 0:0 ҳисобида тугатди. Бу муаммо бўлиб қолмайдими?
- Шогирдларимга танаффус вақтида шундай дедим: “Футзал бир бўлим ўйналмайди, ҳали ҳаммаси олдинда. Ҳужум қилишда шошилманг”. Аммо майдонга тушганида футзалчилар барибир шошишади.

- Супхавут ҳақида нима дея оласиз?
- 23 декабрь куни Осиё чемпионатига тайёргарликни бошладик. 6та ўртоқлик учрашувини ўтказди. Супхавут эса йиғиннинг ярмида келиб қўшилди. Шу боис ҳозир у ўзининг энг кучли ўйинини кўрсатаётгани йўқ. Агар шундай давом этса дунёнинг исталган клубида ўйнай олади. Футзалда молияни янада яхшилаш керак, шунда футзал янада ривожланади.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика