Виктор Херманс: "Шаҳарни кўришга улгурмадим"

Aslanov Jasurbek
13 фев 2016
Хитой Тайпеи ва Таиланд ўртасидаги баҳсдан (2:7) сўнг, таиландликлар бош мураббийи Виктор Херманс иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Бугун бизнинг жамоа ўтган ўйиндан яхшироқ ҳаракат қилди. Менинг кўрсатмаларимни шогирдларим тўлиқ бажаришди. Улардан мамнунман. Бу учрашув биринчи баҳсдаги каби қийин бўлишини кутган эдик, чунки рақибимиз икл учрашувни жудад яхши ўтказган эди. Сўнгги баҳсда ҳам ғалаба учун ўйнаймиз. Бугун Вьетнам ва Тожикистон ўртасидаги баҳсни кузатамиз. Натижадан қатъий назара келаси ўйинда зафар қучишга интиламиз. Жамоамда 9 рақамдаги Супҳавут Туенкланг, 6 рақамдаги Жирават Сорнвичиан каби футболчиларимиз Осиё чемпионатларида бир неча маротаба иштирок этган.

Шаҳарни кўришга улгурмадим, чунки фақат жамоам билан бирга ишлаяпман. Бугун жуда иссиқ бўлди. Ҳозирча бу мамлакатининг миллий таомини татиб кўрганим йўқ. Тошкентда ҳали кўп бўламиз деб ўйлайман ва бу вақт ичида миллий таомларингизни татиб кўраман" - дейди Виктор Херманс.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia