UZ

Сўнгги янгиликлар

07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  1 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  3 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  25 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  21 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  6 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  1 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  205

Виктор Кумиков: "Туркияда Руминия, Сербия ва Қозоғистон клубларига қарши ўйнаймиз" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Туркияда Руминия, Сербия ва Қозоғистон клубларига қарши ўйнаймиз"

АГМК айни кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

Йиғин жараёни ва навбатдаги чемпионатда кутилаётган ўзгаришлар хусусида жамоа устози Виктор Кумиков фикрлари билан қизиқдик.

- Янги мавсумга тайёргарликни 14 декабрдан бошлаган эдик. Дастлабки босқичда футболчилар икки ҳафта давомида жисмоний тайёргарлик борасида машғулотларда иштирок этишди. Илк йиғин Тошкент вилояти тоғли ҳудудида жойлашган "Олтин олма" мажмуасида ташкил этилди. 2017 йилда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган бир неча футболчи билан дўстона хайрлашдик. Дастлабки ўқув-машғулотларимизда бир неча янги футболчилар ҳам иштирок этишди. Айни дамда АГМК учун янги бўлган маҳаллий футболчилар жамоага киришиб кетишди. 28 январга қадар давом этадиган йиғинда легионер футболчиларни саралаб олишни мақсад қилганмиз, дея сўз бошлади Виктор Балютович.

-  Жамоа бу йиғин давомида кимлар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади?

- 10 январь куни бу йил ҳисобидан илк ўртоқлик ўйинини ўтказдик. ОФК кубоги баҳсларига ҳозирлик кўраётган Бишкекнинг "Дордой" жамоаси билан куч синашдик. Кейинги учрашув 15 январда Руминия биринчи лигаси вакили "Политехника" билан бўлади. 19 январда собиқ жамоам бўлмиш Қарағанда шаҳрининг "Шахтёр" жамоасига қарши майдонга тушамиз. 23 январда Руминия олий лигаси вакили "Конкордиа" ва 27 январда Сербиянинг "Спартак Суботица" жамоаси спарринг рақиб бўлади.

- Бу йилдан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мусобақаларни янги форматда ўтказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, мусобақа регламентида ҳам бир қатор ўзгаришлар бор. Бу борада фикрингизни билмоқчи эдик.

- Дарҳақиқат, бу йилдан юқори лига формати тубдан ўзгариши борасида хабардор этилдик. Бу каби тизимда Қозоғистонда фаолият юритган давримда кўп бора мусобақаларда иштирок этганман. 12 жамоалик формат ўз кучида қоладиган бўлса, ҳар бир учрашув муросасиз ўтишига шубҳа йўқ. Бу тизимда ўткинчи ўйинлар кескин камайиб кетади. Иккинчи босқичда ҳам ҳар бир очко муҳим бўлади. Асосийси юқори ўринлар учун бир неча жамоада имконият пайдо бўлади. Регламентдаги ўзгаришлар борасида нима дейишим мумкин. Бу ҳам Ўзбекистон футболи ривожига ўз ҳиссасини қўшишига умид қиламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика