Виктор Кумиков: "Ишқибозларнинг турли хайқириқлари футболчиларга босим юклаши мумкин"
30 сен 2017 22:39
Янгиликлар
Виктор Кумиков: "Ишқибозларнинг турли хайқириқлари футболчиларга босим юклаши мумкин"
"Олмалиқ" - "Нефтчи" (1:2) баҳсидан сўнг мезбонлар устози Виктор Кумиков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ғалаба қозониш учун гол уриш керак. Бироқ биз хаттоки, бирга-бир вазиятда ҳам гол ура олмадик. Сўнгги баҳсларда бироз омадимиз келмаяпти. Мухлислардан жамоамизни қўллаб-қувватлашни сўрардим. Чунки стадиондаги ишқибозларнинг турли-хил хайқириқлари футболчиларга қўшимча босим юклаши мумкин, - деди Виктор Кумиков.
"Нефтчи" матбуот хизмати
Фикрлар