UZ

Сўнгги янгиликлар

14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  4 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  1 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  8 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  0 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  9 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  6 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  31 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  2 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  13 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  61

Виктор Карпенко: "Футболда кучлиларнинг қўли баланд келади" Янгиликлар

Виктор Карпенко: "Футболда кучлиларнинг қўли баланд келади"

Coca-Cola Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Динамо" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар катта мураббийи Виктор Карпенко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйлайманки, баҳс мухлисларга ёқди. Биринчи таймда ўйинимиз умуман ўхшамади. Тезкор гол ўтказиб юборди ва пенальтидан унумли фойдалана олмадик. Йигитлар характер кўрсатишди, бу учун раҳмат. Икки жамоа ҳам ютишни истаганди, аммо футболда кучлиларнинг қўли баланд келади. Бугун биз кучли эдик, шунинг учун ғалаба қозондик.

 - Жамоангиз мана иккинчи ўйиндирки, биринчи таймда унчалик яхши ўйнолмайди, лекин иккинчи таймда яхши ҳаракат қилади. Бу нима билан боғлиқ?  Услуб шунақами?

- Ўйлашимча, бу ўйин услуби эмас, бунақа услуб ҳеч қаерда йўқ. Ҳар бир жамоа рақибдан келиб чиқиб ўйин ташкил қилади. Дастлабки дақиқаларданоқ фаол ўйин кўрсатиш лозим. Умид қиламанки, кейинги учрашувларда ҳар икки таймда фаол ҳаракат қиламиз. 

- Жамоада пенальти тепувчи ким? Жамоа бир оила бўлиши керак эмасми?

- Биласизми, жарима зарбаси ёки пенальти тепувчи ўйинчи бўлмайди. Ўзига ишонган одам тепади. Бироқ бугун тушунмовчилик юзага келди. Буни кўриб чиқамиз.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика