UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  5 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  44 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   39 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  89 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  667 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2

Виктор Жалилов: "Ўша пайтда наманганлик футбол мухлисларига ажойиб онларни туҳфа этгандик" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Ўша пайтда наманганлик футбол мухлисларига ажойиб онларни туҳфа этгандик"

Намангандаги "Навбаҳор"нинг Ўзбекистон чемпион бўлганига 20 йил тўлиши муносабати билан байрам дастури бўлиб ўтмоқда.

Биз эса ўша чемпион таркибда бош мураббий сифатида фаолият олиб борган Виктор Жалилов билан суҳбатлашдик.

-Виктор Романович, тарихий ғалабанинг 20 йиллиги билан табриклаймиз. Ўша пайтдаги шогирдларни кўриб кўнглингиздан нималар ўтмоқда?
-Албатта, раҳбариятнинг ушбу санани эслагани жуда ёқимли. Бу носталгия. Ҳақиқий байрам. Ўша пайтда наманганлик футбол мухлисларига ажойиб онларни туҳфа этгандик.

-Ушбу тарихий чемпионликнинг асосий сабаби нимада деб ўйлайсиз?
-Чемпионликда кўпчиликнинг ҳиссаси бор. Айниқса Ҳакимжон Ҳошимовнинг шарофати билан ўша таркиб сақлаб қолинганди. Мустақилликдан сўнг таркибни, жамоани, клубни сақлаб қолиб, уни кучайтириш 1996 йилда ўз натижасини берган. Магомедов, Денисов каби тажрибали футболчилар ҳам сафимизда бўлган. Шунингдек, Шацких, Мусабоев, Мадраҳимов, Дилмуҳаммедов каби ўйинчилар ҳам юқори савияда ўйин намойиш этганлар. Барча футболчилар бир бирини тушуниб ҳаракат қилардилар. Бу эса ўз мевасини берган.



-Кўпгина футболчилар терма жамоада ҳам ўйнардилар ўша пайтда...
-Ҳа, албатта. Деярли 40 % - 50 % футболчиларимиз турли пайтларда терма жамоада ўйнаганлар. Фарҳод Магомедов, Илҳом Шарипов, Олег Шацких, Мусабоев, Маъруфалиевлар ҳам бош жамоамиздан чақирув олгандилар.

-Ушбу футболчилар билан бирга ишлаш сизга осон бўлгандир?
-Футболда осон иш бўлмайди. Доимо, қийинчиликлар, мағлубиятлар бўлиб туради.

-Ўша йиллари асосий рақиб "Нефтчи" ҳисобланарди...
-Ҳа, айнан ўша пайтда асосий рақобат бўлганди иккита жамоа ўртасида. Айнан улардан чемпионлик унвонини олиб қўйганмиз.

-Ўша вақтдан бери нималар ўзгарди?
-Жуда кўп нарса ўзгарди. Менга ёққан томони, жамоа ўз анъаналарини сақлаб қолди. "Пахтакор", "Нефтчи"лар билан биргаликда "Навбаҳор" ҳам мунтазам тарзда Олий лигада иштирок этиб келмоқда.



Камолиддин Алимов суҳбатлашди
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика