Виктор Фонт "Барселона"га олиб келишни истаётган футболчилар рўйхатини тузиб олди

Mirjalol Normatov
30 янв 2021, 00:25
"Барселона" президентлигига номзод Виктор Фонт трансферлар рўйхатини тузиб қўйди.

"Marca" хабарига кўра, рўйхатга "Манчестер Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсия ва ҳужумчи Серхио Агуэро, "Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба, "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вийналдум, ПСЖ ҳимоячиси Хуан Бернат, "Лион" ҳужумчиси Мемфис Депай, "Гранада" посбони Руй Силва, "Милан" хавбеки Хоқон Чалханоглу каби футболчилар киритилган. 

Ушбу футболчилар 2021 йилнинг ёзига эркин агентга айланади. "Барселона" президентлигига сайлов эса март ойида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca