UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  0 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  2 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  28 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  1 14:10Каору Митома - "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсади  1 13:42Ван де Вен "Ливерпул"га ўтишга рози бўлди  3 13:18Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди?  4 12:49Бугунги ўйинлар: “Интер” — “Наполи”, “Бавария” уйда, “Милан” сафарда ва бошқалар  1 12:45"Арсенал" Барколя учун курашга қўшилди  1 11:34Абрахам АПЛга қайтиши мумкин  5 10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  1 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  6 09:28Анвар Раҳимов - "Локомотив" U-21 жамоаси бош мураббийи!  3 09:01Ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришди  18

Виктор Борисов 74 ёшида вафот этди Янгиликлар

Виктор Борисов 74 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Виктор Васильевич Борисов 74 ёшида вафот этди.

Виктор Борисов 1941 йил 17 октябрида туғилган. Футболчилик фаолиятини “Янгиер” клубида бошлаган, аммо, жароҳат туфайли футболчиликни эрта якунлашига тўғри келди.

Борисов мураббийлик фаолиятини “Тошкенткабель” клубида бошлаган. 1979 йили Жиззахнинг “Бўстон” клубини қабул қилиб, уни собиқиттифоқ чемпионатининг 1 лигасига олиб чиқди. Бунинг учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” унвонини олди.

1980 – 1982 йилларда Виктор Борисов Москвадаги “Мураббийлар олий мактаби”да ўқиди. 1984-1985 йилларда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида бош мураббий бўлиб ишлади.

1988-1990 йилларда Борисов “Пахтакор” мураббийлар штабида ишлади. Ўзбекистоннинг мустақил чемпионати ташкил қилингач, Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби бош мураббийи бўлди. У бошчилигида, Жиззах клуби 1993 йили чемпионатнинг бронза медаллари эгасига айланди.

1997-1998 йилларда Виктор Васильевичт “Насаф”да ишлади. 1998 йили Ўзбекистон олимпия терма жамоасида иш бошлади. 2000 йили Ўзбекистон терма жамоасини бир ўртоқлик ўйинида бошқаришга муваффақ бўлди.

Виктор Борисов фаолиятининг энг юқори чўққиси – Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини жахон чемпионатига олиб чиқиш бўлди. Аммо, чемпионат финал босқичида термамизни германиялик мураббий Х.Ю.Гёдега топширилди, Борисов унга ёрдамчилик қилди. Мундиални ёшлар терма жамоаси гуруҳ босқичида якунлади.

Виктор Васильевич Борисов умрининг сўнгги йилларида Россияда истиқомат қилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика