Вейналдум “Рома”да?!

Eldor Akmurzayev
18 июл 2022, 09:15
Аввалроқ, “Рома” Пауло Дибалани ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Римликлар ПСЖ аъзоси Жоржиньо Вейналдумни ижарага олмоқчи. Унинг йиллик маоши 8 млн еврони ташкил қилади ва ушбу маблағни клублар тенг тақсимлаган ҳолда тўламоқчи. Шунингдек, “Рома” нидерландияликни 4 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи бўлади.

31 ёшли ярим ҳимоячи ПСЖнинг мавсумолди тайёргарлик жараёнида қатнашмаслиги маълум бўлди. Унга “Милан” ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: gazzetta.it