

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, "Реал" италияликлар клубига 21 ёшли ярим ҳимоячини 9 миллион еврога қайтариб сотиб олиш бандини фаоллаштириши ҳақида расман хабар берган.
Душанбага қадар "Комо" клубида футболчини 60 миллион еврога ўз сафида сақлаб қолиш ҳуқуқи мавжуд. Агар А Серияси вакили бу имкониятдан фойдаланмаса, "Реал" ярим ҳимоячини бошқа клубларга ундан ҳам юқори нархда сотиши мумкин.
Аргентиналик футболчи А Сериянинг ўтган мавсумида 35 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди.



