Вейналдум нима сабабдан "Рома"га ўтганини айтди
09 авг 2022 22:45
Янгиликлар
Вейналдум нима сабабдан "Рома"га ўтганини айтди
"Клуб мен орқали жамоасини кучайтиришини айтди, шу сабабли бу ерга келдим. Клуб билан шартнома имзолашдан олдин Муҳаммад Салоҳ ҳамда Кевин Строотман билан маслаҳатлашдим. Улар ушбу клуб ва Рим билан боғлиқ ажойиб хотиралари қолганини айтишди. Шунингдек, Ашраф Ҳакими билан ҳам гаплашдим. У бунга қадар "Интер"да ўйнаган ва "Рома"нинг ажойиб клуб эканлигини билади. Бу эса менинг интилишларимни янада кучайтириб юборди.
"Ливерпуль"да ўйнаб юрганимда "Рома"га қарши майдонга тушганман, ўшанда стадион атмосфераси ажойиб бўлганди. "Рома"да ўйлашимни ўйлаб, фантастик мухлисларни ҳам тасаввур қилдим. Шунингдек, Тьягу Пинту ҳам менга катта далда берди. Бу ердагилар мени ўз жамоасида кўришни истаётганини ва қадрлашларини тушундим", - деди футболчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар