Вейнальдум: "Финалда имкониятлар тенг"
28 май 2019 20:20
Янгиликлар
Вейнальдум: "Финалда имкониятлар тенг"
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейнальдум ЕЧЛ финал учрашувидан олдин фикр билдирди.
"Фаворитлар ҳақида ўйламайман. Ҳамма бизни кучли деб ҳисобламоқда. Сабаби, жорий мавсум "Тоттенхэм"ни икки марта ютдик. Лекин, иккинчи ўйин жуда оғир ўтди. Икки жамоани солиштирганда имкониятлар тенг деб ҳисоблайман.
Испанияда ажойиб тайёргарлик ҳафтаси бўлди. Бу жуда қийин кечди, чунки бунга қадар бизда дам олиш ҳафтаси бўлганди. Бироз мавсум олди тайёргарликка ҳам ўхшаб кетадиган ҳолат юзага келди", - дейди Вейнальдум.
Фикрлар