
Вьетнам терма жамоаси учун ҳаёт-момот учрашувига ушбу терма жамоа жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа бош мураббийи Вьетнам ОАВ берган интервюсида терма жамоаси 13 ноябрь куни Африка қитъаси вакили Чaдга қарши назорат учрашуви бўлиб ўтишини айтди. Бу учрашув Ханой шаҳрида ўтказилади. Ушбу маълумотни ВФА ҳам тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда бу жамоалар ўртасидаги учрашув Ўзбекистон терма жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаганди.