"Вест Хэм" украиналик футболчини сотади

25 дек 2019, 19:24
Андрей Ярмоленко январда "Вест Хэм Юнайтед"ни тарк этиши мумкин.

"Football Insider" нашри хабарига кўра, "болғачилар" 30 ёшли футболчини қишки трансфер мавсумида сотиб юборадилар. Чунки украиналик футболчининг ўйини жамоа раҳбаиятини қониқтирмаяпти. Ярмоленконинг эҳтимолий трансфер баҳоси 18 миллион фунтни ташкил қилиши кутилмоқда. 

Маълумот учун, жорий мавсум 15 та ўйинда иштирок этган Ярмоленко 3 гол уриб, 1 та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Insider