"Вест Хэм" МЮ ўйинчисига қизиқмоқда

Alisher
26 янв 2021, 11:10
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингард клубдан кетиши мумкин.

Футболчининг хизматларига "Вест Хэм" қизиқиш билдирмоқда ва Лондон клуби манчестерликларга ўйинчи бўйича таклиф берган. Гап ўйинчининг мавсум сўнггига қадар ижараси ҳақида кетмоқда.

28 ёшли Лингард жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" таркибида 3та ўйинда 179 дақиқа ҳаракат қилди.

Жесси Лингарднинг "қизил иблислар" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports