"Вест Хэм" мухлислари ўйин пайти Лингард томон сохта пул отишди
14 авг 2022 23:13
Янгиликлар
"Вест Хэм" мухлислари ўйин пайти Лингард томон сохта пул отишди
Бироз аввал Англия чемпионати 2-туридан ўрин олган "Ноттингем Форест" – "Вест Хэм" учрашуви якунланди.
Учрашув давомида меҳмонларнинг мухлислари ёзда жамоани рад этиб, бошқа клуб сафига қўшилган Жесси Лингард томон сохта пулларни отишган.


Лондонлик ишқибозлар Лингард пул учун "Ноттингем" сафига қўшилди деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жесси 2020/21 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида "Вест Хэм"да ижара асосида самарали ҳаракат қилиб, 16 ўйинда 9 та гол урди ва клубнинг Европа лигасига йўлланма олишида ёрдам берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар